«транспорт вазирлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистон «муаммоли давлатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлакларни аниқлайди — транспорт вазири
13 январь 2025, 22:56

Ўзбекистон «муаммоли давлатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлакларни аниқлайди — транспорт вазири

Ўзбекистонда 2030 йилгача транспорт-логистика тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинади. Транспорт вазири «муаммоли мамлакатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлаклар аниқланишини айтди. Хитой, Украина, Молдова ва бошқа давлатлар билан транспорт шартномалари кўриб чиқилади.

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири
13 январь 2025, 22:40

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири

Президент 2025 йилда Тошкентга яна 1000 та янги автобус олиб келишни буюрди, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Аввалроқ ҳокимлик BYD билан K9UD eBus электробусларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганди. QR-чипта харид қилиш учун бекатларда қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни мамлакатлар, хусусан, Хитойга янги автобус қатновлари жорий этилади
8 январь 2025, 22:23

Ўзбекистон шаҳарларидан қўшни мамлакатлар, хусусан, Хитойга янги автобус қатновлари жорий этилади

Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Бухоро — Туркистон, Тошкент — Уфа, Нукус — Урумчи йўналишлари йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги қатновларни амалга ошириш истагидаги ташувчиларга ҳамкорлик таклиф қилди.

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди
8 январь 2025, 01:12

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди

ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.

Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
26 ноябрь 2024, 20:18

Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкентда реконструкция ишлари сабаб Тарас Шевченко кўчаси бир ойга ёпилиши туфайли ушбу кўчадан ўтадиган 6 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилади. Транспорт вазирлиги қатнов ва оралиқ вақтлари меъёрдан ортиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзбекистонда Hyundai Rotem поездлари ишлаб чиқарилиши мумкин
11 октябр 2024, 22:27

Ўзбекистонда Hyundai Rotem поездлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Транспорт вазирлигида бу борада музокаралар бўлиб ўтди. Аввалроқ Корея компанияси билан «Тошкент-Хива» тезюрар йўналиши бўйича олтита поезд етказиб бериш бўйича шартнома тузилган эди.

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди
8 октябр 2024, 21:54

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди

Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи бўлди. У бунгача хусусий секторда, шунингдек, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
18 сентябрь 2024, 19:27

Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди
15 август 2024, 19:39

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Транспорт вазирлиги 5 та йўналишда янги мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Автобуслар Тошкентдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларига қатнайди.

Августдан Тошкент-Бухоро йўналишида қўшимча поезд қатнайди
18 июль 2024, 21:26

Августдан Тошкент-Бухоро йўналишида қўшимча поезд қатнайди

23 августдан бошлаб Тошкент-Бухоро йўналишида ҳафтада уч кун қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади.

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади
17 июль 2024, 23:25

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади

18 июлдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поезд «Қува» бекатида ҳам 2 дақиқа тўхтаб ўтади. Транспорт вазирлиги рейслар жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди
12 июль 2024, 22:18

Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар масофасини 40 км га қисқартирадиган янги навигация йўлагини жорий этди. Йўналиш йилига 50 тоннагача авиаёқилғини тежаб, атмосфера чиқиндиларини 250 тоннагача камайтиради, деди Транспорт вазирлиги. Ундан кунига 30 дан ортиқ авиакомпания самолётлари учиб ўтади.

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган — Транспорт вазирлиги
13 май 2024, 19:49

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган — Транспорт вазирлиги

Ҳозирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган ва йил бошидан буён 173 минг йўловчи ташилган. Транспорт вазирлиги йил охиригача яна 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилишини маълум қилди.

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари
6 май 2024, 11:49

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари

Тошкент-Андижон йўналишидаги пулли автомобиль йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади, деди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини июнь охиригача тугатиш режа қилинмоқда. У, шунингдек, транс-афғон темирйўли ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди.

Саудиянинг Vision Invest компанияси Андижон аэропортини реконструкция қилиш ва бошқариш истагида
3 май 2024, 19:08

Саудиянинг Vision Invest компанияси Андижон аэропортини реконструкция қилиш ва бошқариш истагида

Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва келгусида бошқаришга қизиқиш билдирди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди
30 апрель 2024, 15:48

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди

Тошкентдан Чорвоққа кунига икки маҳал автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан эрталаб 8:00 ва кечки 18:00 да жўнайди, Хумсондан 6:00 ва 16:00 да қайтади. Йўлкира — 20 минг сўм.

Ўзбекистон ва Тожикистон транзит юк ташишда рухсатнома бланкаларини бекор қилади
26 апрель 2024, 12:03

Ўзбекистон ва Тожикистон транзит юк ташишда рухсатнома бланкаларини бекор қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари юк машиналари транзитини соддалаштириш ва рухсатнома бланкаларини бекор қилишга келишиб олди. Бу етказиб бериш муддатини қисқартириши ва юк хавфсизлигини ошириши кутилмоқда.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади
6 март 2024, 12:59

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади

Пойтахт ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади. У қоидабузарликларни қайд этувчи 2 мингдан ортиқ фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатади, транспорт комплекси учун ягона реклама майдони, пуллик тўхташ жойлари ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмаси яратади.

Транспорт вазирлиги вакили — Тошкентда трамвай бўлиши ҳамда автобуслар ва шахсий машиналар ўртасидаги рақобатбардошлик ҳақида
16 январь 2024, 14:54 1

Транспорт вазирлиги вакили — Тошкентда трамвай бўлиши ҳамда автобуслар ва шахсий машиналар ўртасидаги рақобатбардошлик ҳақида

Тошкентда трамвай йўлларини лойиҳалаш ва қуриш кўп вақт талаб этади, шунинг учун каттароқ эффектга чиқиш учун аввалига кўп сиғимли автобуслар сотиб олинди, деди Транспорт вазирлиги вакили. У, шунингдек, транспорт ҳаракатларининг нотўғри ташкил этилиши ва бошқа масалалар ҳақида ҳам гапирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг